Туркманистон билан 10-тўқнашув

Narzulla Saydullayev
13 янв 2019, 09:00
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги доирасида бугун Дубай шаҳридаги "Rashid Stadium" ўйингоҳида Туркманистонга қарши гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувда майдонга тушишидан мухлисларнинг хабарлари бор.

Умуман олганда, шу кунга қадар Ўзбекистон Туркманистонга қарши 9та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 7та ўйинда ғалаба қозонган, 1та ўйинда дуранг қайд этилган ва 1та учрашувда мағлубиятга учраганмиз.

Қўшниларимизга қарши сўнгги баҳс бундан 15 йил олдин Осиё Кубоги доирасида бўлиб ўтган эди.

28.06.1992 Ўзбекистон - Туркманистон 2:1
25.10.1992 Туркманистон - Ўзбекистон 1:0
11.04.1994 Ўзбекистон - Туркманистон 4:0
11.10.1994 Ўзбекистон - Туркманистон 3:0
11.12.1998 Ўзбекистон - Туркманистон 1:1
08.10.2000 Ўзбекистон - Туркманистон 3:0
25.04.2001 Ўзбекистон - Туркманистон 1:0
03.05.2001 Ўзбекистон - Туркманистон 5:2
26.07.2004 Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia