
Арда Туран рақиб ҳимоячиси Дани Алвеш билан курашда бутсаси тушиб қолди ва у ҳакамдан жарима тўпи сўради. Кейин эса лайнсменга ўша бутсасини улоқтирди. Ўйиндан сўнг бош ҳакам Хесес Хиль Мансано учрашув протоколида Туран ўз ёрдамчисига қарши ҳаракат қилганини ёзмади.
"48-дақиқада Туран ҳакамнинг қарорига қарши чиқиб бутсасини майдон ташқарисига улоқтирди ва сариқ карточка олди" - деб ёзади ҳакам ўзининг ҳисоботида.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" бу учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга чиқди.