"Тоттенхэм" Хави ишонч билдирмаётган Лангле билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
20 май 2022, 14:01
"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин.

Каталонияликлар бош мураббийи Хави 26 ёшли французга келаси мавсумда ишонч билдирмаяпти. Шу сабаб "шпорлар" футболчини ёзги трансфер ойнасида харид қилмоқчи.

Лангле 2018 йилдан бери "Барселона"да ўйнайди. Француз жорий мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Футболчининг испанлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es