"Тоттенхэм" таркибни Постекоглу айтганидиек янгиламоқчи

Aslanov Jasurbek
5 июн 2023, 22:25
"Тоттенхэм" янги бош мураббий тайинланишидан сўнг таркибда ўзгаришлар қилишни режалаштиряпти.

Олдинроқ, жамоани "Селтик" устози Энж Постекоглу бошқариши айтилган эди. Маълумотларга кўра, "шпорлар" мутахассис учун "Селтик"га 5 млн. фунт товон пули тўлайди.

57 ёшли австралиялик таркибни сезиларли даражада ўзгартирмоқчи. "Тоттенхэм" Уго Льорис, Иван Перишич, Эрик Дайер, Бэн Дэивс, Давинсон Санчес, Райан Сессеньонларни қўйиб юборишга тайёр. Ижарага олинган Арно Данжума "Вильярреал"га қайтади. Шу билан бирга Клеман Лангле ҳам "Барселона"га қайтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph