Тони Кроос собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
19 май 2019, 12:57
"Реал" хавбеки Тони Кроос ёзда "Бавария"га қайтиши мумкин.

"Readfootball" хабарига кўра, 29 ёшли германиялик футболчи жамоадан кетишни истамоқда. Унинг хизматларига собиқ жамоаси "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

2007-2014 йиллар давомида "Бавария" шарафини ҳимоя қилган Кроос 25 миллион евро эвазига "Реал"га ўтганди. Унинг жамоасига қайтиши эса 80 миллион еврога тушиши мумкин.

Кроос бу мавсумда 43 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Readfootball