Томас Мюллер: "Боруссия"га қарши ўйин катта кучни олди"

Aziz Tukhtamuradov
22 май 2016, 21:00
"Бавария" футболчиси Томас Мюллер Германия Кубогида "Боруссия Д"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйин ажойиб бўлди. Мавсум жуда узоқ давом этганини барча футболчиларнинг ўйинларидан билиб олиш мумкин эди. Ўйин катта кучни олди. Лекин, Германия кубоги финалида доимо шундай бўлади. Ҳақли равишда ғалаба қозондик. Дортмундликлар қарши ҳужумларда гол уришлари мумкин эди. Умуман олганда, ўйин давомида биз устунлик қилдик", - дейди ҳужумчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: "Бавария" расмий сайти