Терма жамоага чақирилганлар сўнгги турда қандай ўйнашди?

Narzulla Saydullayev
27 авг 2015, 16:50
Бугундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин бошлайди.

Биз ушбу йиғинга чақирилган футболчиларнинг сўнгги турда қандай натижа қайд этганликларини тақдим этишга қарор қилдик. Эътиборлиси учала дарвозабон ҳам охирги турда биттадан гол ўтказишган. Фақат Санжар Шоаҳмедов гол уришга эришди. Шуҳрат Муҳаммадиев иккита голли пас оширди, Жасур Ҳасанов ва Элдор Шомуродовда биттадан пас бор. Даврон Ҳошимов қизил карточка олди. Станислав Андреев эса пенальтидан гол ура олмай жамоасига панд берди. Қатарда чемпионат бошланмаган шу боис Сардор Рашидов майдонга тушгани йўқ. Александр Гейнрих ва Темурхўжа Абдухолиқов дисквалификация туфайли ўз клублари сафида майдонга туша олишмади.



Дарвозабонлар

№    
 
Исм-шарифи 
 
Клуби 
 
Охирги турда   
1Александр Лобанов       “Пахтакор”  90 дақ (-1)
2Игнатий Нестеров“Локомотив”              90 дақ (-1)
3Элдор Суюнов“Насаф”90 дақ (-1)

Ҳимоячилар

№   
Исм-шарифи 
КлубиОхирги турда   
4Александр Мерзляков    
“Пахтакор”90 дақ
5Даврон Хошимов“Пахтакор”90 дақ (ҚК)
6Егор Кримец“Пахтакор”90 дақ (СК)
7Анзур Исмоилов“Чангчун Ятай” (Хитой)     90 дақ
8Ислом Тўхтахўжаев“Локомотив”90 дақ
9Шерзод Аъзамов“Насаф”90 дақ
10Шавкат Муллажонов“Локомотив”90 дақ
11Виталий Денисов“Локомотив” (Россия)90 дақ
12Фаррух Сайфиев“Насаф”90 дақ

Ярим ҳимоячилар

№    
Исм-шарифиКлубиОхирги турда
13Одилжон Ҳамробеков  “Насаф”90 дақ (СК)
14Шухрат Муҳаммадиев    
“Насаф”90 дақ (2та пас + СК)
15Одил Аҳмедов“Краснодар” (Россия)90 дақ
16Сервер Жепаров“Ульсан” (Жанубий Корея)71 дақ
17Азизбек Ҳайдаров“Аш-Шабоб” (С. Арабистони)      90 дақ (СК)
18Владимир Козак“Пахтакор”90 дақ
19Фозил Мусаев“Сепаҳон” (Эрон)90 дақ
20Сардор Рашидов“Ал-Жайиш” (Қатар)чемпионат бошланмади
21Санжар Турсунов“Ворскала” (Украина)90 дақ
22Станислав Андреев“Пахтакор”90 дақ (ноаниқ пенальти)   
23Жавоҳир Соҳибов“Пахтакор”90 дақ
24Жасур Ҳасанов“Локомотив”90 дақ (2та пас)
25Санжар Шоаҳмедов“Локомотив”90 дақ (1та гол)

Ҳужумчилар

№   
Исм-шарифиКлуби 
Охирги турда
26Илҳом Шомуродов“Насаф”90 дақ
27Александр Гейнрих“Ордабаси”        Ўйнамади
28Темурхўжа Абдуҳолиқов    “Локомотив”Ўйнамади
29Игорь Сергеев“Пахтакор”90 дақ
30Элдор Шомуродов“Бунёдкор”38 дақ (1та пас)  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia