So’nggi yangiliklar

02:01АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да ишончли ғалабани тантана қилди  3 01:15Клопп яна "Манчестер Юнайтед"нинг кўп пенальти тепишидан нолиди  10 00:58Кепа учун А Серия клуби давогарлик қилмоқда  1 00:54Голлар, пенальти ва қизиллар. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда "Турон"ни ютиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:29"Челси" Саулни сотиб олмайди  3 00:14Дембеле келаси ҳафтада сафга қайтади  2 23:52Пуйоль: "Пике - футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири"  3 23:34А Серия. Турнинг дастлабки ўйинида "Женоа" мағлуб бўлди  0 23:07АПЛ. "Арсенал" - "Астон Вилла". Асосий таркиблар маълум!  1 22:56Роналду: "Жамоавийликни доимо барчасидан устун кўраман"  8 22:36БАА. Отабек Шукуров жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  2 22:18Қатарда ЖЧ-2022 учун муҳташам "Ал Тумама" стадиони очилди  6 21:59Баҳром Ҳайдаров: "Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди"  0 21:52Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади  11 21:35Сане "Бавария"нинг cентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  3

Terma jamoa Toshkentda: Katanec ketib qoldi, Tursunov jarohat bilan qaytdi Yangiliklar

Terma jamoa Toshkentda: Katanec ketib qoldi, Tursunov jarohat bilan qaytdi

Xabaringiz bor, O'zbekiston milliy terma jamoasi uchun FIFA kunlaridan unumli foydalanish maqsadida Iordaniya poytaxti Amman shahrida o'quv-mashg'ulot yig'ini tashkil qilindi.

Yig'in davomida jamoamiz Malayziya (5:1) va Iordaniya (0:3) termalariga qarshi o'rtoqlik o'yinida maydonga chiqdi. Bugun jamoamiz azolari yurtimizga qaytib kelishdi. Istanbul — Toshkent yo'nalishida harakatlangan uchoq mahalliy vaqt bilan 01:15 da Islom Karimov nomida xalqaro aeroportga kelib qo'ndi.

Ammandagi yig'inda ishtirok etgan 23 kishilik tarkibdan faqat 15 kishi Toshkentga qaytdi. Aeroportda qarshilashganimiz quyidagilar:

Darvozabonlar: Eldorbek Suyunov ("Paxtakor"), O'tkirbek Yusupov ("Navbahor"), Valijon Rahimov (AGMK)

Himoyachilar: Hojiakbar Alijonov ("Paxtakor"), Dilshod Saitov ("Nasaf"), Islom Qobilov ("Lokomotiv"), Abdulla Abdullaev ("Bunyodkor"), Doston Tursunov ("CHuncin", Xitoy), Husniddin Aliqulov ("Nasaf"), Farruh Sayfiev ("Paxtakor")

Yarim himoyachilar: Akmal Mozgovoy ("Nasaf"), Dostonbek Hamdamov ("Paxtakor"), Azizbek Amonov ("Lokomotiv"), Oybek Bozorov ("Nasaf")

Hujumchi: Husayn Norchaev ("Nasaf")

Xabaringiz bor, Iordaniyaga olib ketilganlardan Jaloliddin Masharipov 10 oktyabr kuni "Al-Nassr"ning iltimosiga binoan Saudiya Arabistoniga qaytgan edi. SHuningdek, yig'in yakunida Rustam Ashurmatov (Janubiy Koreyaga), IbrohimHalil Yo'ldoshev (Rossiyaga), Otabek SHukurov (BAA), SHahboz Umarov (Belarus), Aziz G'aniev (BAA), Igor Sergeev (Qozog'izton) va Eldor SHomurodov (Italiya) kabi legionerlarimiz o'z jamoalari ixtiyoriga jo'nab ketishgani aytildi.

O'FA vakillarining saytimizga malum qilishicha, Srechko Katanec va uning murabbiylar guruhi o'z vataniga jo'nab ketgan. Sloveniyalik mutaxassisga ko'maklashayotgan Ravshan Haydarov Toshkentga qaytdi.

Iordaniyaga qarshi o'yinda safdan chiqqan Dostonbek Tursunovning jarohati jiddiyga o'xshaydi. Hamyurtimiz oqsoqlangani holda harakatlanyapti. U hozircha jarohati haqida gapirishni xohlamadi va barchasi MRT xulosasidan keyin oydinlashishini aytdi. SHuningdek, "Paxtakor" xavbeki Odil Hamrobekovning eski jarohati bezovta qila boshlagani aytilgandi. Saytimiz jamoasi va o'quvchilari nomidan har ikki futbolchiga salomatlik tilaymiz. Umid qilamizki, Doston va Odil tez orada safga qaytishadi.

foto: Jahongir Fayzullaev

Top-11. Katanecdan chaqiruv olmagan futbolchilar 

Muallif : Faxriddin Ro'ziyev
Reyting: -63   

Fikrlar

+15   
14 okt 07:18:35
Qobiljon Mamurov
Ватандошлар Катанец авгусда Ватанимизга келган шунинг учун Оиласини куриш учун кетган булиши аник лекин хафа булгани хам рост бу латталар уялмай келаверишади ор килишмайди уйинчилар уйнамаса Мураббийда Нима айб шу йул Билан Куперни кетгазишди Энди навбат Катанецгами тартиб интизом йук хамма хохлаганини килади Термага Хайдаров узини лайчаларини тикиштиргани аник кеча Спортс узда Шахбоз бегамов ва Хайрулла Холиковлар куюниб гапиришди Кирк фоиз уйинчилар тортмаслиги таркибни Хайдаров тузганлиги узининг билган уйинчиларни чакирганлиги хозирда Энг кучли уйинчилар колиб кетганлиги хакида гапирди бу ерда Уфанинг хам айби катта хаммасини чакириб шошилинч йигилиш утгазиб маглубият сабабларини урганмайсанми айбдоиларга чора курмайсанми бундай бепарволик килинаверса бундан баттар булади уйинчилар Кейинги йигинга хеч нарса булмагандек келверади ва зборга эмас узлари дам олгани кетаетгандек кетайверади Ж Кореа уйинчиларни Армияга жунатиб жазолайди Ш Кореа камайди бизикилар шунча шармандаликдан кейин хеч нарса булмагандек юраверишади кани Бетта мантик шунча маблаг Ватан Шани Хайдаров ни зудлик Билан термадан олиб Катанецни узига куйиб бериш керак чунки Абрамовни устидан магзава агдарган А Хайдаров аэропортдаги гаплари эсингиздами Абрамовни емонлаб Кападзени номзодини курсатгвн шундай экан Ким кафолат беради Р Хайдаров Катанецни емонламайди деб хамма нарса Эски сценарий асосида кетябди булсин Нима учун куйуниб езябман чунки Ман Ватанимни севаман Ватаним учун кайгураман Эрматов жаноблари чора куринг мундок ишлаетнанингизни хамма курсин билсин сиз Хакамликда Узбекистонга дунега танитдингиз футболка эса акси булябди Халк учун ишланглар илтимос
+9   
14 okt 07:23:08
Toliksugdiyna
Равшанди термадан хеч ким хайдалмайдими соккани килётипти танкиси зур буса керак ёки сока олиб турадими♤♤♤
+8   
14 okt 08:42:47
Сардор Бек
Миржолол Қосимовга ўхшаб сўкиб ўйнатиш керак мтждаги пидболчиларни, керак бўлса кўттига тепииб-тепиб ўнатиш керак
+8   
14 okt 05:15:51
Ш Ш
Бизни терма жамоамизга хориждан мураббий олишга умуман хақи йўқ эди. Чунки бизни жамоага дунёни энг кучли мураббийни олиб келса хам умуман фойдаси бўлмайди. Фақатгина пулни хавога совуриш бўлади. Бунинг учун авваламбор ўзимизни ички чемпионатимизни савиясини кўтариш керак. Таниш билишликни йўқотиш керак. Асосийси бизни футболни умуман тозалаб янгитдан хақиқий истедодлар билан бошлаш зарур. Ўзингиз ўйлаб кўринг ички чемпионатимиз бир тийинга қиммат бўлса бундан қандай қилиб яхши терма жамоа чикади. Хозирги вақтда дунё футболи олдинга ривожланаётган пайтда бизникилар эса орқага кетмоқда. Журналистларимизга хам илтимосим бор терма жамоамиз қандайдир биздан рейтинги пастда турган жамоани ютса термамизни осмонга олиб чиқишни бас қилинглар. Қачонки термамиз чиройли ўйнаб ЖЧ га чиқса ўшанда айтасизлар. Унгача эса хақларинг йук. Чунки миллий терма жамоамиз шу пайтгача хеч нарсани қойил қилгани йуқ. Футболчиларимиз халқни пулини катта катта еб ётишибдими шунга яраша мехнат хам қилишсин. Бунга улар мажбурлар. Чунки бу уларни вазифаси. Хамма соха вакиллари ишларини професионал даражада ишлаяптими булар хам ишласин. Хеч кимни буларни оқлашга хақи йуқ.
+7   
14 okt 08:27:15
UzBarCa
Ravshan Haydarovni yoqotish kere murabbiylar shtabidan. Chunki hama tanish futbolchilarini tiqib enasinikiga tiqvoti. Ravshan ermatovniyam yoq qilish kere qancha qancha pullani o'zlashtrib yeb ketishvoti tanish bilish yo bolsa keyin uyinimiz kuchayadi ungacha sharmandali mag'lubiyat deb yurilaveradi. Aksincha qoloq termani yutilsa vooo zo'r o'ynadi bizzi terma deb maqtab osmonga opchiquramiz.
+6   
14 okt 09:37:18
Mirjalolboy
Пақш саботаж қилма агетацион ном қўйиб. Кетиб қолди деб ёзмасдан. Сабабини билиб журналистлик этикасига амал қилиб кейин ёзсанг бўлмайдими.
+6   
14 okt 07:43:16
Nasaf
Кеча Шахбоз Бегамов зур гапларни айтиб утди нима терма жамоа карвон саройми деб тугри келган футболчиларни чакирувради деб хамма майда чуда булиб ётибти деб Одил Ахмедов кетгандан кейин бошка ёши котталарни чеклаб куйди деб чакириш керак ёши котталардан тажрибаси бор аста секилик билан узгартириш керак Миржалол Косимов шундай килиб бораётувди яхши таркиб килган эди масалан хозир хам Олмаликни шу таркибини яхши уйнатябти четдан тренир олиб келиб хавога пулни совурганча барибир таркибни узимизникилар танлаяпику катанец юртида юрубди келиб чимпионатимизни курсин Миржалол Косимовдан яхшиси йук экан колганлари сокка килиш билан овора узини танишларини реклама килиб четга сотиш билан овора бечора мухлислар асаби бузулиб юруради
+6   
14 okt 04:12:23
golaso
Sanjar Medvejatnik foydalanuvchining fikriga javob berish
Breaking news; Òzbekiston mtj Viktor jalilov bow murabbI dep Elon qlindi. Katanec qani? Kataneci duxi sinp pabega cqp keti.yo yo bu mtj an ana maglibyatka ucraw bu mentalitetimzga cumapti hali
Butun bir “matn”da 3 tagina so’zni bexato yozibsiz: O’zbekiston, bu va hali. Islohni o’zimizdan boshlasak, ajoyib ish bo’lardi.
+5   
14 okt 12:24:47
Mirjalol DX
Katanes uyga borib ,kallani bir joyga qo'yib ,jiddiy o'ylab ko'radi-,,o'zi men nima baloni boshlab qo'ydim, nega bular bunaqa ,yonimda o'zi kimlar yuribdi, qanaqa o'yinchilar yig'ildi o'zi,pichiqqa ilinadigani 1-2 ta ekanku, qolganini qaydan topaman exxx, qaytib borsammikan? ,yo'qmikan?"
+5   
14 okt 10:23:28
Temurxonxoja
Qobilovdi nimasiga chaqirqdi termaga inshteinxam javob berolmidi bu savolga na gavda bor na kalla na dribling xech bomasa kozi yonadi desq uxam yoq Toxir bilan kozlaring mayusda oynagan qiz shumiikan deb qolasan
+5   
14 okt 09:23:08
Prometey
Айрим бир чала саводлар "тушунди, тушунмади, тушунмадим" сузлари "чунди, чунмади, чунмадим" булмайди, бунака сузлар узбек лугатида уммуман йук! Аввал узбек тилида тугри ёзишни урганларинг кейин шарх ёзсаларинг булади! Узларингни шарманда килмай!
+5   
14 okt 08:11:41
Uz futbol
Futbolchilar katanetsni gapini qimayapti ketishini istayapti katanats yaxshi murabbiy katanets qulab quvvatlang hechkim xalaqit qimasa hammasi yaxshi biladi UZB murabbiylari terma jamoani boshqaromaydi Ufa futbolchilarga katanatsga buysinasan sep prinsip quyish kerak futbolchilarni izi tan olish kerak murabbiy profesnal ekanligini
+5   
14 okt 06:17:29
to'g'riso'z
Катанец хам тушириб бораяпти бизни термадага футболчиларда ВАТАН ТУЙГУСИ деган нарса деярли йуклигини. У хам ишига аралашадиганлар борлигини тушириб етмаяпти.
+4   
14 okt 11:03:58
Сурхон МЮ
Ўзбекистон гўзал гўшадир футбол ўша ўшадир!
+4   
14 okt 09:51:40
Закирбек Абдимуминов
М.Косимов деганлар уйлаб куринглар Миржалол билан иш битмайди биздаги тренерларни хаммасини узини уйинчилари бор Косимов тренер боса Ш.Гадоев термада пайдо боб колади бу нимадан дарак....бизда биринчи навбатда Р.Хайдаровни йукотиш керак Катанецни узига куйиб бериш керак,кейин Р.Эрматовни ,А.Азизовни йукотиш керак хамма гап мана шу нонкурларда
championat.asia
< so’nggi yangiliklarni ko’rish
Яндекс.Метрика