Темур Ҳакимов “Андижон”ни тарк этди

Narzulla Saydullayev
27 июл 2013, 14:59
Иқтидорли футбочилардан бири Темур Ҳакимов “Андижон”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” жамоасига тегишли бўлган Ҳакимов йил бошида “Андижон”га ижара асосида ўтганди. Унинг иккинчи даврада қайси жамоа сафида тўп суриши яқин кунларда ойдинлашади.

Эслатиб ўтамиз, Темур Ҳакимов "Андижон" таркибида биринчи босқич ўйинларида рақиблари дарвозасига учта тўп киритган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia