Сульшер: "Роналду тайёргарлик планида барчага намуна бўлмоқда"

Mirjalol Normatov
1 окт 2021, 23:11
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер форвард Криштиану Роналдунинг профессионализмига яна бир бор тан берди.

"Криштиану майдонда ва унинг ташқарисида барча футболчига ўз профессионализмлиги билан таъсир ўтказа олмоқда. Албатта, беш ўйиндаги беш гол ҳақида барча гапиради.

У ўзининг шундай ёшида ҳам юқори спорт формасида бўлиб турибди. Шу сабабли унинг мураббийи сифатида тўғри йўналиш бера олишим ҳам керак. Криштиану - тайёргарлик планида барчага намуна бўлмоқда.

Ҳозирча барчаси яхши, у жамоага ижобий таъсир қилмоқда. Орадан эндигина бир ой ўтди. Шундай бўлишда давом этади", - деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›