

"Мен ва Месси фаолиятимизни биргаликда якунлаймизми? Биз бу ҳақда 2018 йилда ўйлагандик. Биз фаолиятимизни "Барса"да якунлаб, кейин яна бир йил MLS'да ўйнашни хоҳлагандик. Аммо футбол ўзгармоқда", – деди "Барселона" собиқ ҳужумчиси.
Суарес ҳозирда "Гремио"да ўйнамоқда. У "Сан-Луис"га қарши минтақавий Суперкубок учрашувида қатнашиб, хет-трик қайд этди.



