Симеоне "Атлетико"ни тарк этмайди, Гризманнинг эса маоши ошади

Aslanov Jasurbek
2 июн 2017, 12:43
"Атлетико"нинг аплеяцияси спорт арбитраж суди томонидан рад этилганидан сўнг, клуб раҳбарияти ва бош мурабби Диего Симеоне келаси мавсум учун стратегия тузишни бошлашди.

Симеоне ўз вазифасини тарк этмайдиган бўлди. Аргентиналик мутахассис сўнгги мавсум якунланганидан сўнг клуб раҳбарияти билан учрашиб, катта мақсадлар учун жамоага юқори даражали футболчилар кераклигини айтган. Аммо ФИФА санкциялари туфайли улар биринчи даврада янги футболчиларни майдонга тушира олишмайди.

Бундан ташқари, "Атлетико" ўз сафида муҳим футболчиларни сақлаб қолишга уринади. Ҳужумчи Антуан Гризманн "Манчестер Юнайтед"га ўтмайди. "Атлетико" раҳбарияти францияликнинг маошини ошириб, уни клубда олиб қолмоқчи. 26 ёшли футболчининг "Атлетико" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›