Симеоне: "Атлетико" - рақиблар учун худди хира пашшадек"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2016, 11:10
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг сўзларига кўра, клуб уни ҳар сонияда ҳайдаб юбориши мумкин.

"Доимо мени ҳайдаб юборишлари мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Шу сабабли, ҳар ўйин ва ҳар машғулотда боримни беришга ҳаракат қиламан.

Биз майдон марказини ярим ҳимоячилар билан тўлдирмоқчимиз. "Атлетико" рақиблар учун худди хира пашшадек. Жамоамиз футболчилари рақибга ташвиш келтириш учун ишлаётганларини тушунишади. Биз барқарорликка эришдик" - дейди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca