Шомуродов: "Моуринью бизга доим янги нарсаларни ўргатади"

Sherzod Nurmatov
23 дек 2021, 20:32
А Серия 19-тури доирасидаги "Сампдория" (1:1) билан учрашувда гол урган "бўрилар" ҳужумиси баҳс якунланганидан кейин фикрларини билдириб ўтди.

– Олдингизга қўйган мақсадингиз?

– Ҳар ўйинда гол уришни хоҳлайман ва бу учун астойдил шуғулланяпман.

– Сиз биринчи рақамли ҳужумчи сифатида ўйнаяпсизми ёки ҳужумчи ортидами?

– Ҳар икки позицияда ўйнай оламан, муаммосиз.

– Моуринью қўл остида ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?

– Яхши. Моуринью бизга доим янги нарсаларни ўргатади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ушбу мавсумда А Серияда 15 ўйинда мадонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 3 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport