

“Эшторил” клубининг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Маркос Антонио “Шахтёр” клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Трансфер суммаси ошкор этилганича йўқ. Аммо унга аввалроқ “Бенфика” ва “Спортинг” клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди. Антонио январда ёки 2019 йил ёзида “кончилар” сафига келиб қўшилади.



