

Унга кўра, учрашувни Хесус Хиль Мансано бошқариб боради. “Барселона” Мансано бошқарган ўйинларнинг 7 тасида ғалаба қозонган, 2 марта дуранг ўйнаган, 3 бора мағлубиятга учраган. “Севилья” эса унинг бошқарган ўйинларида 5 тасида ғалабага эришган ва 3 та учрашувда мағлуб бўлган.
Маълумот учун Испания кубоги финали “Атлетико Мадрид”нинг уй стадиони — “Ванда Метрополитано”да 21-апрель санасида бўлиб ўтади.



