

20 ёшли испаниялик 18 млн. евро эвазига Мадрид клубига ўтади ва "Реал" билан 6 йиллик шартнома тузади.
10 июль, эртага, Себальос "Қироллик клуби" сафида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Ёш ярим ҳимоячи "Реал" ва "Барселона" танлови турганида Мадрид клуби фойдасига қарор чиқарди.
Сўнгги мавсум Себальос ЛаЛиганинг 30 та учрашувида 2 та гол урди.



