"Сассуоло" Балотелли билан шартнома имзолашдан бош тортди

Aslanov Jasurbek
23 авг 2016, 11:55
"Сассуоло" бош директори Жованни Карневалининг таъкидлашича, клуб "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли билан шартнома имзолашдан бош тортди.

"Мино Райола бизга Балотеллини таклиф қилди, аммо биз рад этдик" - дейди Карневали.

Олдинроқ 26 ёшли футболчи "Болонья"да фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Rai Sport