Сарри "Челси"га психологни таклиф қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
24 дек 2018, 13:03
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри футболчилар билан ишлаш учун Лондон жамоасига психологни таклиф қилмоқчи.

"15 йил олдин Италияда спорт психологи билан ишлаганман. Аммо ўшанда клублар бунга тайёр бўлмаган. Ҳозир буни муҳокама қилишимиз мумкин. "Лестер"дан қабул қилган мағлубиятимиз жисмоний ҳолатга боғлиқ эмас. Шанба куни 55 дақиқа яхши ўйнадик, голдан икки дақиқа ўтиб қийин ҳолатга тушиб қолдик" - дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror