Самвел Бабаян: "Аҳмедов "Краснодар"дан кетмоқчи эмас"

Narzulla Saydullayev
30 дек 2016, 08:56
"Краснодар" ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаяпти.

Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси устози Самвел Бабаян ТАСС нашрига хабар берди.

"Айни пайтда Аҳмедов - Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиси, у "Краснодара"га фойда келтирмоқчи. Пайшанба куни у билан гаплашдим ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслигини, "Краснодар"нинг қишки йиғинида иштирок этишини маълум қилди. Айни пайтда Одил Тошкентда таътилни ўтказмоқда, ОАВда ёзилганидек курортда эмас", - дейди Бабаян.

Аҳмедов 2014 йил "Анжи"дан "Краснодар"га ўтганди. Бу мавсумда у Россия чемпионатида 16та ўйин ўтказди.

"Шанхай СИПГ" Одил Аҳмедовга қизиқмоқда

"Дўппи-2016": Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси - Одил Аҳмедов

Олимжон Аҳмедов: "Ўғлим уйда, аммо Хитойга кетади шекилли"

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ТАСС