Сабалета: "Менимча, МЮ - "Манчестер Сити" - Англиянинг энг йирик дербиси"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2015, 15:18
"Манчестер Сити"нинг аргентиналик ҳимоячиси Пабло Сабалета АПЛнинг 10-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

Баҳс 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

"Менимча, Манчестер дербиси - Англиядаги энг йириги бўлса керак. Бу баҳс мухлислар учун қанчалик муҳим эканлигини биламиз. Иккала жамоа фақатгина ғурур учун ўйнамайди. Бу худди Аргентина - Бразилиядек. Сени мағлуб этиш учун ҳамма нарсага тайёр рақиб билан ўйнайсан" - дейди Сабалета.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal