Руди Гарсия: «Думбия белидаги жароҳат туфайли «Ювентус»га қарши ўйинни ўтказиб юборади»

2 мар 2015, 01:57
«Рома» бош мураббийи Руди Гарсиянинг таъкидлашича, Сейду Думбия "Ювентус" билан бўладиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
"Флоренци эртанги ўйинда майдонга тушишга тайёр. Думбияга келадиган бўлсак, унинг белида муаммолар бор ва эртага у майдонга туша олмайди", - дейди Руди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" - "Ювентус" учрашуви 2 март куни тунда бўлиб ўтади.

Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›