Рўзиқул Бердиев: “Футболда гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди”

Narzulla Saydullayev
14 июл 2018, 07:08
“Насаф” – “Қизилқум” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анужманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги рақибимиз бизга нисбатан жуда тажрибали  ва маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа. Улар ушбу маҳорати эвазига, бугун тўпни яхши назорат қилишди. Бу орқали бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон беришмади.  Афсуски ташкил этган ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Футболда гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди. Ўйлайманки, ёш футболчиларимиз бундай ўйинларда тажриба ортиради ва келгусида керакли ўйин амалиётига эга бўлишади.

Ғалаба қозонишни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда ҳоҳлаяпмиз, афсуски буни уддалай олмаяпмиз. Аммо шу мақсаддаги ҳаракатимизни тўхтатмаймиз.
Таркибимиз қанчалик ёш ва тажрибасиз бўлмасин, биз вазиятдан чиқишимиз керак. Биз биламиз, мухлислар ғалаба кутишаяпти.

Албатта, Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳам бизга панд бераяпти. Уни тезроқ сафга қайтишидан умид қилиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Қизилқум” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›