"Ростов"нинг бир йўла уч футболчиси ушбу трансферлар ойнасида кучли бешлик жамоаларига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
29 сен 2020, 22:14
Италия матбуоти Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши мумкинлигини бонг ураётган пайти инглиз нашрлари "Ростов"нинг яна бир неча футболчиси жамоани тарк этиши мумкинлигини ёзмоқда.

Қайд этилишича, "Ростов" футболчиси Денис Хаджикадунич айни дамда "Вест Хэм" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Лондон клуби ҳозирча музокараларни бошлаганича йўқ, бироқ ёзилишича, клуб бунга тайёргарлик кўрмоқда.

Ростовликларнинг асосий фигураларидан бири Матиас Норманнга ҳам кучли бешлик лигаларидан бир неча таклифлар бор. Агарда "Ростов" молиявий фойдани биринчи ўринга қўядиган бўлса, футболчилар сотиб юборилиши катта эҳтимол.

Шунингдек, манба Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиш имкониятини 95 фоизга баҳолаган.

Уч футболчининг барчаси ушбу мавсумда 8тадан ўйин ўтказди. Улардан фақатгина Матиас Норманн бир бора рақиблари постига йўл топган. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›