

Футболчи бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалати йил бўлди. Бундай йилни хеч ким истамаган бўларди. Аммо шахсий ва жамоавий даражада ижобий баҳо бериш мумкин, чунки биз чемпионатда ғалаба қозондик.
Аввалига бўш трибуналарда ўйнаш ғалати бўлди, аммо чемпионатда ғалаба қозониш бош мақсадимизлигича қолаверди ва биз бунга эришдик. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетдик, аммо футбол шундай.
"Сампдория" дарвозасига гол - мен учун энг яхшиси. Жамоадошларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки, уларсиз бу совринни юта олмасдим. Менга овоз берган футболчилар сабаб, ўзимни омадли ҳис қиляпман", - деди Роналду.


