

Энг кўп пул ишлаб топган машҳурлар рўйхатини "Форбс" журнали эълон қилди. Биринчи ўринни германиялик поп-қўшиқчи Тейлор Свифт эгаллади. У ўтган йил 170 миллион доллар даромад олди. Иккинчи ўринни британиялик поп-гуруҳ One Direction ("Уан дайрекшн") (110 миллион доллар), учинчи ўринни - ёзувчи Жеймс Паттерсон (95 миллион доллар) эгаллади.
Португалиялик футболчи ўтган йил "Реал"дан 53 миллион доллар маош ва турли бонуслар олди, 35 миллионни ҳамкорлик шартномалари ва рекламалардан ишлаб топди.
Кучли ўнликдан Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси ҳам жой олди. У ўтган йил 81,5 миллион доллар ишлаб топди.


