

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, клуб футболчига иш таклиф қилмоқда. Ҳозирча у қандай лавозимни эгаллаши аниқ эмас.
Олдинроқ футболчи "Рома"да қолиш мақсадида бир неча бора "Болонья"га рад жавобини берганди.
34 ёшли Коларовнинг "Рома" билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар давом этади. Ушбу мавсумда у 32 ўйинда 6 бора гол урди.



