Роббен ва Рафинья “Бавария” билан келишувни узайтиришди

12 май 2018, 00:22
“Бавария” клуби раҳбарияти жамоа футболчилари Арьен Роббен ва Рафинья клуб билан яна бир йилга шартномасини узайтиришга розилик берганлигини маълум қилди.

Бу икки футболчи бир неча соат илгари янги шартномага имзо чекишди.

Роббен 2009 йилдан, Рафинья эса 2011 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Бавариф" ФК расмий твитери