Рибери янги жамоаси сафида қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
21 авг 2019, 00:40
Франциялик ярим ҳимоячи Франк Рибери «Фиорентина»га ўтишга рози бўлгани ҳақида хабар бергандик.

LʼEquipeʼнинг манбасига кўра, 36 ёшли футболчи келаётган чоршанба куни Флоренция шаҳри жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади. 

Аввалроқ, у билан «Локомотив» (Москва), «Эвертон» ва Осиё клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Риберининг охирги жамоаси эса «Бавария» бўлди ва у ўтган мавсум 38 баҳсда қатнашиб, 7+4 кўрсаткични қайд этди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: LʼEquipe