"Реал"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
13 апр 2019, 00:10
"Реал" ўтган ойнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Мазкур номинацияда ғолиблик франциялик ҳужумчи Карим Бенземага насиб этди. У март ойида 5та ўйинда майдонга тушиб, 3тадан гол ва асистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 31 ёшли футболчи жорий мавсум ноябрь ва декабрь ойларида ҳам ойнинг энг яхшиси номига сазовор бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca