"Реал"нинг 8 футболчисидан 7 нафарида манфий тест натижалари. Фақатгина бир футболчида коронавирус бор

Aziz Tukhtamuradov
25 дек 2021, 07:18
"Реал" футболчилари Иско ва Андрей Луниннинг коронавирусга топширган тестлари манфий натижа берди.

Бунгача Бэйл, Родриго, Алаба, Модрич ва Марсело коронавирусдан тузалганди. 

Шу тариқа, жамоада мусбат тестга эга футболчилардан фақатгина Марко Асенсио қолган. У ҳам яқин орада тузалиб, сафга қайтиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Ла Лигадаги навбатдаги ўйинини 2 январь куни сафарда "Хетафе"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›