

Колумбиялик хавбек кеча жамоадошлари билан Ла Лига доирасидаги "Атлетик"га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун машғулотларда қатнашган.
Хамес ноябрь ойи ўрталарида олган жароҳати сабаб майдонга туша олмаётган эди, ҳозир эса у билан ҳаммаси жойида.
28 ёшли ўйинчи жорий мавсум "галактикос" таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



