

Бу мадридлик футболчиларнинг жорий йилдаги бешинчи соврини бўлди. “Қиролик клуби” жорий йилда Испания чемпионати ва Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасида ЖЧда ғолиб чиқди. Натижада клуб ўз тархида илк бор бир йилда бешта совринга эга чиқди.
Қолаверса, “Реал” кетма-кет иккинчи бор клублар ўртасида ЖЧда ғолиб чиқди ва бу турнирдағи ғалабалари сонини учтага етказиб, бу борада “Барселона”га етиб олди.




