"Реал" Наваснинг илтимосини рад этди

Eldor Akmurzayev
11 июн 2019, 20:37
Коста-Рикалик посбон Кейлор Навас «Реал»ни тарк этишни хоҳламоқда.

Навас жамоадан эркин агент сифатида, ҳеч қандай трансферсиз кетмоқчи. Бироқ, «қаймоқранглилар» раҳбарияти бунга қарши чиқмоқда. 

32 ёшли кипернинг мадридликлар билан шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, Навас клуб томонидан қолган икки мавсум учун маблағ тўлаб берилиши ва кейин уни қўйиб юборишларини хоҳлаган.

Қайд этилишича, раҳбарият Кейлор Навасни 20 млн. евродан камига сотмайди. Аввалроқ, унга МЮ ҳамда ПСЖ қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca