"Реал" еврокубокларда биринчи бўлиб 1000 та гол урди

Aslanov Jasurbek
17 сен 2014, 11:35
"Реал" еврокубоклардаги турнирларда тарихда илк бор 1000 та гол урди.
Карим Бенземанинг "Базел" дарвозасига урган голи, юбилей гол бўлди. Иккинчи ўринда "Барселона" (980 гол), учинчи ўринда эса "Бавария" (799) кетмоқда.
1000 та голлик натижага эришиш учун "Реал"га 472 та ўйин керак бўлди. Мадридликлар Чемпионлар Кубоги ва Чемпионлар Лигасида 826 та, УЕФА Кубогида 111 та, Кубоклар Кубогида 57 та ва Европа Суперкубогида 6та гол урган.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›