

Marca'нинг хабарига кўра, Мадрид клуби норози футболчини жамоада қолдиришни хоҳламаяпти.
Олдинроқ хабар берилганидек, "Арсенал" Эдегор билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда.
Футболчи ўтган мавсум "Арсенал" таркибида жорий йилнинг январидан майига қадар ижара асосида ўйнади. У Лондон жамоасида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



