

Ўйиннинг 30-дақиқасида Карим Бензема 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.
Шу тариқа, "Реал" ўтган йилнинг 24 октябридан буён Ла Лигада илк маротаба пенальти тепди. Ўшанда Серхио Рамос "Барселона" дарвозасини пенальтидан ишғол қилгандик.
Мадридликлар шундан кейин 25 та ўйинда умуман пенальти тепишмади. Сўнгги маротаба клуб 1974 йилда шундай "серия"га дуч келганди.



