

"Буқалар" ўйинчини 23 миллион еврога харид қилишга яқинлар. Нарх турли хил бонуслар ҳисобига 35 млн еврога қадар кўтарилиши мумкин.
Ўйинчининг ўзи Лейпцигга ўтишга қизиқмоқда, сабаби у Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлайди. Португалиялик янги жамоасида 4 миллион евро маош олади.
Андре Силва ўтган мавсум "Айнтрахт" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 8та ассист қайд этди.



