Расмий хабар: Кейсуке Хонда - Комбожа термаси бош мураббийи ФОТО
Mirjalol Normatov
12 авг 2018, 15:03
ЦСКА ва "Милан" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси Кейсуке Хонда Комбожа миллий термаси бошқарувини ўз қўлига олди.
Бугун мураббийнинг расмий таништирув маросими бўлиб ўтди. 32 ёшли Хонда бир вақтнинг ўзида мураббийликдан ташқари, "Мельбурн" жамоасидаги футболчилик фаолиятини ҳам давом эттиради.