

22 ёшли футболчи билан 6 йиллик шартнома тузилган. Маълумотига кўра футболчининг трансфери 40 миллион еврога баҳоланган. Одриосола Испания терма жамоаси билан ЖЧ-2018 иштирок этди.
Якунланган мавсумда футболчи “Реал Соседад” сафида барча турнирлар доирасида 41 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 4 голга узатма берган.



