Расман: "Милан" америкалик футболчини сотиб олди

Sherzod Nurmatov
5 авг 2023, 11:17
Миланликлар у билан узоқ муддатли шартнома имзолашди.

"Милан" Юнус Муса билан шартнома имзолаганини расман тасдиқлади. "Россонери" америкалик ярим ҳимоячининг трансфери учун "Валенсия"га 20 миллион евро тўлайди. 

Муса билан шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар тузилди.

Юнус Муса 20 ёшда бўлишига қарамай, АҚШ терма жамоаси сафида 24 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган. Испания Ла Лигасида 94 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: acmilan.com