Рангник Гринвуд билан юз берган воқеаларга муносабат билдирди

Narzulla Saydullayev
3 фев 2022, 23:15
Футболчи номаълум муддатга машғулотлардан четлаштирилганди.

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Ральф Рангник жамоа футболчиси Мэйсон Гринвуд билан юз берган муаммолар ҳақида гапирди.

"Бўлиб ўтган воқеаларга қарамасдан, ҳафта давомида ажойиб машғулотлар ўтказдик. Гринвуд билан юз берган ишлар жамоа футболчилари орасидаги асосий мавзу бўлди. Аммо футболчилар ҳам инсон. Мэйсон қишки танаффусга қадар жамоанинг бир қисми бўлганди", -дейди Ральф Рангник.

Эслатиб ўтамиз, футболчи жинсий зўравонликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Кейинчалик эса гаров эвазига қамоқдан олиб чиқилди.

Воқеликдан сўнг "Nike" компанияси у билан ҳамкорликни тўхтатганди. Шунингдек, унинг исми туширилган либослар ҳам клуб бозоридан олиб ташланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›