
Рамос 2005 йилгача "Севилья" шарафини ҳимоя қилган.
"Севилья"га қарши баҳс мен учун ўзгача аҳамиятга эга. Гап ҳаётимдаги икки жамоа ҳақида кетяпти ва бу ҳеч қачон ўзгармайди. Айни дамда "Реал" шарафини ҳимоя қилмоқдаман ва "Севилья"га бўлган муҳаббатимга қарамай, совринни Испания пойтахтига олиб кетиш учун қўлимдан келган барча ишни бажараман. Мавсумлар оралиғида яхши ишладик ва жамоамиздан мамнунмиз" - дейди Рамос.
"Севилья" ва "Реал" ўртасидаги УЕФА Суперкубоги учун баҳс Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида 9 август куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.