"Қўқон-1912" ўз қароргоҳида йиғилди

Narzulla Saydullayev
9 мар 2015, 21:37
Ушбу ҳафтада миллий чемпионат ўйинлари старт олади.
Жамоамиз икки кунлик таътилдан сўнг Қўқонда йиғилди. Мураббийлар штабининг режасига кўра, 14 март куни олий лиганинг 1-турида "Динамо"га қарши кечадиган баҳсга жамоа ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб боради.

Таркибдаги ўзгаришлар тўхталадиган бўлсак, маълум муддат йиғинда иштирок этган дарвозабон Нодир Ашурматов, Нукуснинг "Орол" жамоасидан келган ярим ҳимоячи Дамир Низанов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида фаолият олиб борган ҳужумчи Эрнест Седько жамоа лагерини тарк этди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz