"Қўқон-1912": Футболчиларимиз эртадан йиғилишади

Narzulla Saydullayev
16 май 2016, 10:59
Намангандаги ўйиндан кейин футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилди.

Эртадан жамоа аъзолари клуб базасига йиғилиб, Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги “Навбаҳор”га қарши бўладиган баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки ўйинида Наманганда вакилларимиз Отабек Зокиров томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишган эди.

Жавоб учрашуви – 21 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia