“Қўқон-1912” дарвозабони “Турон”да

Mirjalol Normatov
21 янв 2022, 11:48
ПРО-Лига иштирокчиси “Турон” жамоаси айни дамда ўз қароргоҳида янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида бир нечта футболчиларни жамоага таклиф этмоқда. Хусусан, яйпанликлар йиғинига куни-кеча Хуршид Ходжаев бориб қўшилган. 

Охирги йилларни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган тажрибали дарвозабон катта эхтимол билан жорий мавсумни “Турон”да ўтказади.  

Бундан биро аввал “Қўқон-1912” дарвозабонлар мураббийи Андрей Бакланов айнан “Турон”га кўчиб ўтганди. Бундан чиқдики, Андрей Борисович янги жамоасига ўзи яхши билган посбонни ҳам таклиф қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia