“Қизилқум” оқ, “Насаф” қизил футболкаларда майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
18 мар 2018, 12:57
Суперлиганинг 3-турида футболчиларимиз Навоийда “Насаф” билан куч синашади.

Ўйин олдидан анъанага кўра ҳар иккала жамоа мутасаддилари, учрашув комиссари ва бошқа расмий кишилар иштирокида учрашув ўтказилиб, бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Учрашув комиссари Алексей Фролов учрашувни регламент талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш лозимлигини таъкидлаб, клубларга чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишларини тилади.

"Қизилқум" “Насаф”га қарши кечадиган баҳсни оқ рангли футболкаларда ўтказиши аниқ бўлди. Меҳмонлар эса қизил рангли формада майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум”- “Насаф” учрашуви 18 март, якшанба куни соат 20:00да “Ёшлар спорт мажмуасида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Қизилқум” матбуот хизмати