

Хорхе Фоссати бошчилигидаги қатарликлар 29 сентябрь куни Дохада Сербия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақда Қатар футбол Ассоциацияси расмий сайти хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар ЖЧ-2018 саралаши доирасида 6 октябрь куни сафарда Жанубий Корея билан, 11 октябрда эса ўз уйида Сурияга қарши ўйнайди.
Маълумот учун, Славолюб Мусин бошчилигидаги Сербия терма жамоаси Европа қитъасида ЖЧ-2018 саралашида иштирок этмоқда. Жамоа 6 октябрь куни Молдова, 9 октябрь куни Австрияга қарши ўйнайди.



