Пьянич "Барселона"дан кетади

Mirjalol Normatov
11 июл 2021, 17:50
Мавсумлар оралиғида ярим ҳимоячи Миралем Пьянич "Барселона"дан кетади

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, футболчининг агенти Фали Рамадани мижози учун жамоа излашни бошлаб юборган.

Олдинроқ томонлар шартномани бекор қилиш борасида музокаралар олиб бораётгани борасида маълумотлар тарқаганди. Чунки жамоа бош мураббийи Роналд Куман футболчини режаларига киритмаётганини маълум қилган.

Босниялик А Серияга қайтишни режалаштирмоқда. Унинг хизматларига "Рома" ва "Ювентус" томонидан қизиқишлар бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal