ПСЖнинг уч етакчиси Лига 1 13-турида ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
5 дек 2020, 09:24
Бу қарорни жамоа устози қабул қилган.

ПСЖ Лига 1 13-турида “Монпелье”га қарши баҳс олиб боради. Жамоа устози Томас Тухель ушбу баҳсда Марко Верратти, Неймар ва Килиан Мбаппеларнинг хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди. Немис мутахасисси ушбу футболчиларга дам беришга қарор қилган. Бунга ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган “Истанбул Башакшеҳир” клубига қарши баҳсдан олдин яхшироқ тайёргарликка эга бўлиш сабаб қилиб кўрсатилган.

“Монпелье”—ПСЖ учрашуви 6 декабрга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›